Agrobank.uz

Ommaviy oferta

 

 

Ушбу шартнома "Agrobank" акционерлик тижорат банки (бундан буён матнларда "Банк" деб номланади) ҳамда тизим иштирокчиси бўлган жисмоний шахс (бундан буён матнларда "Мижоз" деб номланади) ўртасида электрон шаклда тузилди.

Шартнома бўйича ҳисобварақлардан амалга ошириладиган амалиётлар ва олинадиган маълумотлар жисмоний шахслар учун "Масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими" (бундан буён матнларда "AgrobankMobile" деб номланади) орқали амалга оширилади.

 

  1. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
    1. Банк мазкур шартномага асосан Мижознинг бўш пул маблағини накд пулсиз шаклда "Онлайн омонат" ҳисобварағига қабул қилади ва шартномада назарда тутилган шартлар асосида ҳисобварақдаги маблағни қайтариш ва унга фоиз тўлаш мажбуриятини олади.
    2. Банк "Онлайн омонат" ҳисобварағидаги маблағ учун фоизларни маблағ ҳисобвараққа тушган куннинг эртасидан бошлаб, ҳисобварақдаги маблағни Мижозга қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра унинг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ҳисобланишини таъминлайди.
    3. Мижоз "Онлайн омонат" ҳисобварағидаги маблағларини ва унга ҳисобланган фоизларни Тизим орқали накд пулсиз шаклда тасарруф этади.

 

  1. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
    1. Мижознинг мажбуриятлари:
      1. Масофадан туриб мобил "Онлайн омонат" ҳисобварағи очиш учун Банк томонидан муомалага чикарилган пластик картага эга бўлиш ва Тизимдан рўйхатдан ўтиш;
      2. "Онлайн омонат" ҳисоб рақами очиш учун мижоз пластик картасида етарли маблағни шакллантириш;
      3. "Онлайн омонат" ҳисобварағи орқали барча амалиётларни (END файл келгунга қадар) банк иш кунида соат 9­ 00 дан 17 00 гача амалга ошириш;
      4. "Онлайн омонат" ҳисобварағидан амалиётларни амалга ошириш давомида  Тизимдаги узилишлар ёки техник носозликлар натижасида ноаниқликлар юзага келганда зудлик билан Банкнинг "Чакана хизматларни ривожлантириш департаментига"га хабар бериш;
      5. Тизимга боғланиш учун Паролни бошқа шахсларга ошкор қилмаслик;
      6. Паролни унутиб қўйганда қайта тиклаш учун “AgrobankMobilе” мобил иловасини қайта юклаб олиш ҳамда қайтадан рўйхатдан ўтиш;
      7. Мобил алоқа ёки интернет тармоғи орқали банк амалиётларини бошқа шахслар иштирокисиз ёки кузатувисиз амалга ошириш;
      8. Шартноманинг амал қилиш муддатини назорат қилиш;
      9. Банк томонидан ютуқли ҳамда бошқа шартлар асосида ташкил этиладиган уйинларда автомат тарзда иштирок этиш.
    2. Банкнинг мажбуриятлари:
      1. Мижознинг электрон аризаси билан "Онлайн омонат" ҳисобварағи очиш;
      2. Мижознинг электрон топшириғига асосан тегишли банк амалиётларини бажариш;
      3. Шартнома шартларига асосан Мижознинг "Онлайн омонат" ҳисобварағидаги маблағига фоиз ҳисоблаш ва шартномада белгиланган муддатда фоизларни тўлаш..

 

3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

  1. Мижознинг ҳуқуқлари:
  1. Тизим орқали ўзининг депозит ҳисобварағидаги маблағларини эркин тасарруф этиш;
  2. Депозит ҳисобварақлари айланмаси тўғрисида маълумот олиш;
  1. Банкнинг ҳуқуқлари:
  1. Мижоз томонидан шартноманинг шарти бузилган тақдирда ҳисобланган ва тўланган фоизларни шартномада белгиланган миқдорда қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ҳисобварақдаги қолдиғидан чегириб қолиш;
  2. Шартноманинг муддати тугаган кунда "Онлайн омонат" ҳисобварағидаги маблағларни ва унга ҳисобланган фоизларни Мижознинг 22618...500 пластик картасига ёки қайта расмийлаштириш автоматик равишда амалга оширилади;
  3. Ўзбекистан Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Мижоз ҳисобварағи хатланганда, Банк томонидан ҳисобварақ орқали амалиёт бажариш тўхтатилади. Шунингдек, Мижознинг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида Банк ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоиз ҳисобламайди.

 

4. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

4.1       Шартнома бўйича йиллик фоиз ставкаси мижоз томонидан танланган фоиз ставкаси бўйича ҳисоб-китоб қилинади;

4.2       Шартнома шартлари Мижоз хоҳишига кўра бузилганда омонатга тўлаб берилган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан чегирилиб қолинади;

4.4       Ҳисобвараққа қўшимча маблағ кирим қилиш муддатли омонатни истисно этган ҳолда кирим қилинади;

4.5       Ҳисобварақдан қисман чиқим қилиш мумкин эмас;

4.6       Ҳисобланган фоизлар ҳар ойда мижознинг хоҳишига биноан пластик картага ўтказилиши ёки омонатнинг қолдиғига қўшиб борилиши мумкин.

 

  1. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
    1. Тарафлар ушбу Шартномага асосан ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгар бўладилар;
    2. Мижоз ҳисобвараққа кирим қилинган маблағларни қонунийлигига шахсан жавобгардир.

 

  1. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
    1. Шартнома тузилган кундан бошлаб шартномада белгиланган муддат тугагунгача амал қилади;
    2. Мижоз Шартномани муддатидан олдин бекор қилиши мумкин. Бунда ушбу шартнома шартлари бузилган ҳисобланади ва тўланган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан чегириб қолинади.
  2. МАХФИЙЛИК
    1. Мазкур шартномани тузиш ва бажариш вақтида Тарафлар бир-биридан олган барча маълумотлар махфий ахборотлар деб тан олинади;
    2. Омонатлар бўйича ахборот билан танишиш ҳуқуқи бўлган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ уларни ошкора қилмаслик учун жавобгар ҳисобланади ҳамда қатъий сир сақлаш қоидаларига риоя этишлари, шунингдек, банк сири ва конфеденциал маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этишда Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида” Қонуни ва банкда амалда бўлган ички тартиб қоидаларига қатъий амал қилишлари шарт;

Мазкур талаб номуайян муддатга амал килади.

  1. Ушбу талабларни бузган Тараф бунинг оқибатида иккинчи Тарафга етказилган барча зарарни тўлиқ ҳажмда қоплайди.
  2. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
    1. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган вақтда Тарафлар ушбу ҳолатлар бартараф этилгунига қадар шартнома бўйича ўзаро мажбуриятларини бажаришдан озод бўладилар.
    2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ёки бартараф этилганлиги ҳақидаги хабарномалар Тарафларда мавжуд бўлган барча алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин (CMC ва ММС хабарлари бундан мустасно).

 

  1. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
    1. Тарафлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.
    2. Ўзаро келишув имконияти бўлмаган тақдирда, ҳуқуқи бузилган Тараф томонидан юборилган талабнома ёки огоҳлантириш хатига иккинчи Тараф мазкур талабнома ёки огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддат ичида жавоб бериши лозим.
    3. Тинч йўл билан ҳал этилмаган низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда Суд орқали ҳал этилади.

(Ушбу оферта шартнома тизим орқали электрон шаклда тасдиқланади).

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER