Agrobank.uz

2015 yilning asosiy ko'rsatkichlari dinamikasi

2016 йил 1 январ ҳолатига банкнинг иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот

Ҳисобот даврига банкнинг жами активлари 3192,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 295,2 млрд. сўмга ёки 110.1 фоизга ошди. Жами активлар таркибида даромад келтирадиган активлар 2436,2 млрд. сўмни ёки 76.0 фоизни ва даромад келтирмайдиган активлар 768,7 млрд. сўмни ёки 24.0 фоизни ташкил этди.

Банк активлари таркибида юқори ликвидли активларнинг салмоғи ҳисобот санасида 13,7 фоизни ёки 438,6 млрд.сўмни ташкил этди ва ва ўтган йилга нисбатан 48,9 млрд. сўмга камайди.

Ҳисобот санасига аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларидан жалб қилинган депозитлар ҳажми 1538,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 61,6 млн. сўмга ёки 104.2 фоизга ошди.

Банкнинг жами депозитлари таркибида юридик шахсларнинг депозитлари 436,3 млрд. сўмни ёки 28.0 фоизни ҳамда аҳолининг омонатлари ва пластик карточкаларидаги маблағлари 1101,9 млрд. сўмни ёки 72 фоизни ташкил этди.

Депозит базасида талаб қилиб олгунча депозитлар 44 фоизни ёки 883,5 млрд. сўмни, жамғарма депозитлар 12 фоизни ёки 240,0 млрд. сўмни ҳамда муддатли депозитлар 21 фоизни ёки 414,6 млрд. сўмни ташкил этди.

Жалб қилинган банклараро депозитлар 2016 йил йил 1-январь ҳолатига 528,1 млрд.сўмни ташкил этиб, жорий ўтган йилга нисбатан 132,3 млрд.сўмга кўпайди.

Ҳисобот санасига банкнинг ресурс базаси 3105,7 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 372,9 млрд.сўмга ёки 112,0 фоизга ошди.

Ҳисобот санасига банкнинг умумий капитали 469,7 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 58,6 млрд.сўмга ёки 112,5 фоизга ошди. Банк капиталининг 317,6 млрд. сўмини (68%) устав капитали; 1,4 млрд. сўмни (0,3%) қўшимча капитал;112,3 млрд. сўмини (23,9%) захира капитали ҳамда 28,3 млрд. сўмни (6%) тақсимланмаган фойда ташкил этди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида банк томонидан жами 612,4 млрд. сўм харажат амалга оширилган ҳолда 623,4 млрд.сўм даромад олинган ва 11,0 млрд. сўм миқдорида фойда шаклланган.

 

Тўлиқ матнни юклаб олинг

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER