Agrobank.uz

Агробанк Венгриянинг Эксимбанки билан ўзаро манфаатли келишувга эришди

07.03.2019

 

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш  ва шу орқали хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида устувор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 5-6 март кунлари Ўзбекистон – Венгрия савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро мажлис муносабати билан  Будапешт шаҳрида ташкил этилган бизнес-форумида Агробанк вакиллари ҳам иштирок этди.

Ўтказилган учрашувлар натижасига кўра, ҳукуматлараро комиссия доирасидаги бизнес-форумда Агробанк Венгриянинг Эксимбанки билан 13 миллион Евро миқдоридаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни кўзда тутувчи ўзаро ҳамкорлик келишувига эришди.

Мазкур келишув икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция фаолиятини кенгайтиришга, республикамизнинг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER
Hamma yangiliklar