Agrobank.uz

Китоб – маънавият гулшани, илму заковат хазинаси

14.06.2018
Китоб – маънавият гулшани, илму заковат хазинаси

Китоб – қалбларни ёритувчи нур, тафаккурни бойитувчи хазина, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳдир.

Бугун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Менинг биринчи китобим”, “Энг яхши китобхон”, “Китобхон оила” каби китоб байрамлари, сайллар инсонларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларни янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, она-Ватанни севиш, садоқат туйғуларини шаклланишига, шунингдек,  бунёдкорлик ғояларини юзага чиқаришдек эзгу ишларни ўзида мужассам этганлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.       

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

“Агробанк” АТБнинг Бош офисида “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида “Китоб–маънавият гулшани” мазусида ўтказилган маънавий-маърифий китоб ярмаркаси ҳам мазкур ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросига бағишланди.

Унда банкнинг раҳбар ва ходимларига “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи  томонидан чоп этилган илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ҳуқуқий адабиётлар, болалар ва ўсмирларга мўлжалланган китоблар тақдим этилди. 

Мазкур тадбир ёзувчи ва шоирларнинг назм ва насрга йўғрилган, янги ва хорижий тиллардан таржима қилинган асарлари ҳақида банкда меҳнат қилаётган ходимларга янада яқиндан танитиш, жумладан, китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш, маънавий оламини юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 

 

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER
Hamma yangiliklar