Agrobank.uz

Korxona va tashkilotlar diqqatiga!

14.03.2019

“Агробанк” АТБга қарашли Тошкент вилояти Кумушкон қишлоғида жойлашган “Кумушкон” дам олиш масканига манзарали дарахтлар, мавсумий гуллар экиш ва ободонлаштириш ишларини бажариш мақсадида ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Барча таклифлар жорий йилнинг 25 март куни соат 12:00 га қадар қуйидаги манзил орқали қабул қилинади.

Танлов комиссиясининг ишчи органи манзили: Тошкент шаҳри Муқимий кўчаси 43 уй. Телефонлар: (78) 150-53-91; (71) 202-80-08 (ички рақамлар: 11423, 11426).

Иштирокчилар танлов шартлари бўйича маълумотларни юқорида кўрсатилган манзил ёки телефон рақамлари орқали олишлари мумкин.

Банк танловнинг ҳар қандай босқичида уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER
Hamma yangiliklar