Agrobank.uz

Agrobank tanlov e'lon qiladi!

15.05.2018
Agrobank tanlov e'lon qiladi!

“АГРОБАНК” АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНК

Корпоратив Бошқарув Кодекси талабларини банк фаолиятига тадбиқ этилиши юзасидан корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича танлов эълон қилади.

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг
2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”да белгиланган ташкилотлар қатнашиши мумкин.

Мустақил баҳоловчи ташкилотнинг тижорат таклифлари ёпиқ муҳрланган конвертда қуйидаги танлов ҳужжатлари рўйхати билан тақдим этилиши лозим:

  • Мустақил баҳоловчи ташкилот тўғрисида қисқача ахборот;
  • Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;
  • Банк корпоратив бошқарув тизимини баҳолашда қатнашувчи мутахассислар ҳақида маълумот (резюме), шунингдек уларнинг малакасини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари;
  • Баҳолаш ўтказиш тартиби ва муддати;
  • Мустақил баҳолаш хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);

Мустақил баҳолаш ташкилотларининг танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари ва ҳужжатлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

“Агробанк” АТБ Бош офиси, 100096, Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 43-уй.

Мустақил баҳоловчи ташкилотларнинг танлов ҳужжатларини топширишларининг охирги муддати 2018 йил 21 май соат 17-00га қадар.

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда иштирок этмайди.

Маълумотлар учун алоқалар:

Тел:. 150-85-12, 203-88-88 (11276)

Веб-сайт: www.agrobank.uz

Электрон почта манзили: cenbum@agrobank.uz

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER
Hamma yangiliklar