Agrobank.uz

Корхона ва ташкилотлар диққатига!

21.08.2019

Корхона ва ташкилотлар диққатига!

“Агробанк” АТБ “Банкда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, сервис трансформацияси ва ягона сервис хизмати, мижозларга қулайлик, сотиш стандартлари, методологияси ҳамда амалиётини тадбиқ этиш” лойиҳаси доирасида консалтинг хизматларини сотиб олиш юзасидан танлов эълон қилади.

1.      Танлов иштирокчилари техник топшириқ ва шартнома шартлари билан танишишлари лозим.

2.      Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар “Танлов ҳужжатларига қўйилган талаблар”га мувофиқ бўлиши шарт.

3.      Танлов комиссияси ишчи органининг манзили ва телефони: Тошкент шаҳар Муқимий кўчаси 43 уй. Тел: (0371)202-80-08 қ.р. 11066,
E-mail: headoffice@agrobank.uz, r.dodokoziev@agronbank.uz, www.agrobank.uz

4.      Иштирокчилар танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун юқоридаги манзил ёки телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.

5.      Тижорат таклифлари жорий йилнинг 10 сентябрь соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Банк ҳар қандай босқичда танловни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER
Hamma yangiliklar