Agrobank.uz

Bandlik agentliklari diqqatiga!

26.11.2019

“Агробанк” АТБ банкнинг Бизнес таҳлили йўналиши бўйича фаолият юритувчи халқаро миқёсда иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассисни ишга жалб этиш мақсадида халқаро даражада тажрибага эга бандлик агентликлари орасида танлов эълон қилади.

         Танлов иштирокчиларига кўйиладиган қуйидаги талабларни бажариши лозим:

  1. Жалб этилаётган мутахассисга қўйиладиган талаблар ва лавозим мажбуриятлари билан танишиш;
  2. Иштирокчига кўйиладиган талаблар билан танишиш;
  3. Танлов хужжатларига белгиланган талаблар билан танишиш ва тўлиқ амал қилиш;
  4. Корхона муҳри туширилган ёпиқ конвертда тижорат таклифини 2019 йил 6 декабр соат 17:00 гача танлов комиссияси ишчи органининг манзилига юбориш;

Танлов комиссияси ишчи органининг манзили ва телефони: Тошкент шаҳар Муқимий кўчаси 43 уй. Тел: +99871 202-80-08 қ.р. 11118, 11423, E-mail: mab@agrobank.uz

Иштирокчилар танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун юқоридаги манзил ёки телефон рақамларига қўнғирок қилиш орқали олишлари мумкин.

         Банк маъмурияти танловнинг ҳар қандай босқичида танловни бекор қилиш ҳуқуқига эга. 

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER
Hamma yangiliklar