Agrobank.uz

Korxona va tashkilotlar diqqatiga!

29.08.2019

“Агробанк” АТБ Бош офиснинг таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалар ва филиаллар ўртасида ҳужжатлар алмашинувини ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда соддалаштириш ва оптималлаштириш мақсадида “Агробанк” АТБ тизимида автоматлаштирилган электрон ҳужжат айланиш тизимини ишлаб чиқиш юзасидан танлов эълон қилади.

1.      Танлов иштирокчилари ““Агробанк” АТБ тизимида автоматлаштирилган электрон ҳужжат айланиш тизимини ишлаб чиқиш ва банк тизимига жорий этиш” техник топшириғи билан танишиб чиқишлари лозим.

2.      Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар “Танлов ҳужжатларига қўйилган талаблар”га мувофиқ бўлиши шарт.

3.      Танлов комиссияси ишчи органининг манзили ва телефони: Тошкент шаҳар Муқимий кўчаси 43 уй. Тел: (0371)202-80-08 қ.р. 11324, 11401; E-mail: headoffice@agrobank.uz, b.maxmudov@agrobank.uz.

4.      Иштирокчилар танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун юқоридаги манзил ёки телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.

5.      Тижорат таклифлари жорий йилнинг 19 сентябрь соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

 

Банк танловнинг ҳар қандай босқичида танловни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Если увидели ошибку выделите данный текст и нажмите CRTL+ENTER
Hamma yangiliklar